"Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форумида 15дан ортиқ мурожаатлар ҳал қилинди

16.07.2022, 16:19

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форуми ташкил этилди.

Даставвал тадбир иштирокчиларига «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорлар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 15 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилиниб, аксарияти жойида ўз ечимини топди.

Хусусан, Каттақўрғон шаҳар “О.Мирий” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар канализация ҳамда тоза ичимлик сувини яхшилашда амалий ёрдам сўраган бўлса, шу маҳаллада истиқомат қилувчи оилавий тадбиркор Санат Маджидов жиҳозлар сотиб олиш учун имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

  • Кўрилди
    609
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+