Бош қомусимизда меҳнат ҳуқуқига доир янги нормалар киритилмоқда

22.07.2022, 16:20

Бош қомусимизда меҳнат ҳуқуқига доир янги нормалар киритилмоқда

Самарқанд шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази қошидаги БПТ ташаббуси билан Конституциявий қонун лойиҳасида белгиланган меҳнат ҳуқуқига доир давра суҳбати ташакил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети катта ўқитувчиси Жамила Сайфиддинова, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Фаззлиддин Ғайбуллаевлар иштирок этиб, Кониститутциянинг 37-38 моддаларидаги - меҳнат ҳуқуқига доир янгича нормалар жумладан, ҳар ким меҳнати учун ҳеч қандай камситилишларсиз ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эга эканлиги, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши кераклиги, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланаганлиги, ҳар бир ишловчи аёл ҳомиладор бўлган тақдирда ва туғиш даврида ҳақ тўланадиган таътилга ҳамда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун таътилга ёки болани фарзандликка олиш учун таътилга чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, мажбурий меҳнатдан ва болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш тақиқланади ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида нормалар киритилиши кўзда тутилаётганлиги таъкидланди.

Хулоса ўрнида шу айтиш лозимки, инсон унинг қадри, шаъни, меҳнати, мулки, соғлиги ва бошқа эҳтиёжлари давлат муҳофазасида ва бу тўғридан тўғри амал қилиши учун конституцияга киритилмоқда.

Азим Ҳаққулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    453
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+