Депутатлик эшитуви: Самарқандда мактаб, боғча, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

26.07.2022, 17:06

Депутатлик эшитуви: Самарқандда мактаб, боғча, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда учта масала кўриб чиқилди.

Депуталар дастлаб Вилоят ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудири Самаджон Илмуродовнинг ахбаротини эшитишди.

Ҳисоботда ҳар бир фуқарога аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, олий таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш, инновацион таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда вилоятда 340 974 нафар мактабгача ёшдаги болалар мавжуд бўлиб, уларнинг 231 735 нафари ёки 68,0 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган бўлиб, бу кўрсатгич 2017 йилда 20,9 фоиз бўлса бугунги кунга келиб боғчаларлар сони 2 923 тага ошиб, 3 487 тани ташкил этмоқда.

Вилоят бўйича 704 та давлат боғчаларида 141 793 нафар,  115 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги боғчаларга 12 123 нафар, 63 та нодавлат (хусусий) боғчаларга 6 389 нафар, 2 604 та оилавий боғчаларга 71 293 нафар тарбияланувчилар қамраб олинган.

Шунингдек, 2022 йил якунига қадар  3-7 ёшли болалар қамровини 72,7 фоизга етказиш кўзда тутилган. Бунда 46 та давлат, 6 та хусусий, 18 та ДХШ ва 310 та оилавий нодавлат МТТлар жами 380 та боғчалар ташкил этилиб, 14 650 нафар болаларни қамраб олиш режалаштирилган. Қувонарлиси чекка ҳудудларда “Ақлвой” лойиҳаси доирасида 36 та мобиль гуруҳларни ташкил этиб, 576 нафар болалар қамраб олинади.

Бугунги кунда вилоятда жами 1 286 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан, 1 259 та мактаблар (184 филиал), 8 та махсус мактаб-интернати, 17 та “Баркамол авлод” болалар мактаби, 1 та болалар кутубхонаси ва 1 та малака  ошириш ҳудудий маркази фаолият кўрсатмоқда.

Йиғилишда депутатлар томонидан хусусий ва уй боғчаларга имкониятлар етарли даражада яратилмаганлиги, уларни хужжатларини расмийлаштиришда соҳада камчиликлар мавжудлиги, мактабларда болаларни жойлаштириш борасидаги ишлар ҳам талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги депутатлар томонидан танқид қилинди.

Шунингдек, йиғилишда депутатлар Самарқанд вилоятида пенсия жамғармаси томонидан 2022 йилнинг биринчи ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи Абдужаббор Неъматовнинг ҳамда Президентимизнинг 2021 йил 11 ноябрдаги “Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш Бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Хусайн Бўриевнинг ахбаротлари эшитилди.

Нодир Тўраев,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+