"Мен ҳам тадбиркор бўламан" лойиҳасининг Наманган вилоят босқичи ғолиби аниқланди

01.08.2022, 12:02

Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги "Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес режаларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2022 -2024 йилларда махсус ўқув курсларини тамомлаган ва сертификат олган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 3 йиллик имтиёз билан 540 млн сўмгача кредитлар ажратилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ҳам ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмокда.

Партия Наманган вилоят Кенгаши ҳамда Савдо-саноат палатаси Наманган шаҳар бўлими ҳамкорликда ўтказган "Мен ҳам тадбиркор бўламан" деб номланган танловнинг вилоят босқичида ҳам бу масалага алоҳида аҳамият берилди. Унда Наманган шаҳридан бир гуруҳ ёшлар ўзларининг бизнес режалари билан иштирок этишди.Улар  ҳакамлар хайъати аъзолари ҳузурида ўз бизнес лойиҳаларини  ҳимоя қилишди. Шунингдек, лойиҳа бўйича берилган саволларга ҳам жавоблар қайтаришди. Ҳакамлар хайъати аъзолари ҳар бир ёшнинг тайёрлаган бизнес режаларида даромад ва ҳаражатлар мутаносиблиги, мақсаднинг реаллиги, маҳсулот ва хизматларга бозорда талаб ва эхтиёжнинг мавжудлиги, энг муҳими, янги иш ўринлари яратилиши ҳисобга олинганлигига алоҳида эътибор қаратишди.

Бизнес лойиҳаси энг мукаммал, сифатли деб топилган Турсунов Комилжон биринчи, Абдубаннонов Азимжон иккинчи ва Мансуров Шавкат учинчи ўринга сазовор бўлишди. Бу ёшлар танловнинг республика босқичида иштирок этишга йўлланмани қўлга киритдилар.

  • Кўрилди
    545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+