Ангренда шаҳар ҳокими депутатлик гуруҳи эшитувида иштирок этди

25.08.2022, 16:35

Ангренда шаҳар ҳокими депутатлик гуруҳи эшитувида иштирок этди

Бугун юртимизда “Давлат – инсон учун” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этилиб, ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва ижтимоий ҳимоя тизими яратиш йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Инсон қадрини юксалтириш йўлида халқпарвар давлат барпо этишнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. O’zLiDeP ҳам мана шу устувор вазифаларни рўёбга чиқаришда камарбаста бўлиб келмоқда. Партия ташкилотлари жойлардаги вакиллик ҳамда ҳокимият органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.

Партия Ангрен шаҳар Кенгаши ташаббускорлигида ташкил этилган навбатдаги депутатлик гуруҳининг йиғилишига шаҳар ҳокими Алишер Райимов таклиф этилди.

Аҳоли вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда Ангрен шаҳар  оила ва хотин-қизлар бўлимининг аёллар ўртасида иш ўрни яратиш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш масалалари  юзасидан ҳисоботи тингланди.

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида бўлим томонидан хотин-қизлар ўртасида янги иш ўрни яратиш борасидаги қилинган ишлар таҳлилий-танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилди.

Йиғилишда иштирок этаётган аёлларнинг кам таъминланган, уй-жойга эҳтиёжи борларининг мурожаатлари ҳам тингланди. Мурожаатлар ечимига доир муҳокамаларда шаҳар хотин-қизлар масалалари бўйича  қўмитаси  бош мутахассиси М.Мамедова мазкур масалани “Халқпарвар” жамғармаси комиссиясида ўрганиб, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясида кўтариб чиқишни сўради. Кам таъминланган. Уй-жойга муҳтож аёлларнинг турар жой билан таъминланиши масаласига биргаликда ижобий ечим топиш таклифини киритди.

Масалани диққат билан тинглаган ҳоким Алишер Райимов “Халқпарвар” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Вадим Лига аризачининг мурожаатини “пилот” тизими орқали тажриба тарзида ҳал этиб кўришни таклиф қилди.

Депутат Рахмон Давлятов ҳам тингланган ҳисобот юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Ўз навбатида ҳисобот берувчи томонидан депутатлик гуруҳининг шаҳар  оила ва хотин-қизлар бўлими фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялари келажакда олиб бориладиган ишларни тизимли шакллантиришда фойдаланиш учун қабул қилиниши таъкидлаб ўтилди. 

Йиғилишда кўриб чиқилган масала юзасидан фикрлар умумлаштирилди. Масалани ижобий ҳал қилишга доир ҳамкорлик юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+