Қадимий Самарқанднинг янги қиёфаси

25.08.2022, 17:05

Қадимий Самарқанднинг янги қиёфаси

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд деярли ҳар йили ўзгариб туради. Минг йиллик тарихга эга бу замин буюк боболаримиздан меросдир.

Шунинг учун ҳам ЮНEСКО мероси рўйхатига киритилгани бежиз эмас. Қадимий шаҳарда бунёд этилган мажмуа – “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг очилиши Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги яна бир салмоқли ва зафарли натижаси эканлигининг ёрқин исботидир.

2019 йилда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида, 212 гектар майдонда улкан мажмуа қуришга киришилган эди. Тажрибали меъмор ва муҳандислардан иборат халқаро жамоа жалб этилиб, пухта лойиҳа ишлаб чиқилди. Давлатимиз раҳбари бу ерга бир неча марта келиб, қурилишни миллий меъморчилик анъаналаримиз ва одамларга қулайлик жиҳатидан такомиллаштириш бўйича тавсиялар берди. Бунёдкорлик ишларида малакали қурувчиларимиз билан бирга Туркия, Буюк Британия, Италия каби давлатларнинг етук мутахассислари иштирок этди.

Шу тариқа қисқа вақтда, пандемиядаги қийинчиликларга қарамай, ушбу улкан мажмуа қуриб битказилди.  

Бу кўп тармоқли марказ таркибида 8 та замонавий меҳмонхона, Конгресс холл, “Боқий шаҳар” мажмуаси, амфитеатр ва кўплаб бошқа иншоотлар бор. У йилига 2 миллион туристга хизмат кўрсатиши мумкин.

Куни кеча ташкил этилган тадбирда иштирок этиб, мазкур “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази билан танишар эканман, тарихий манзаралар “Боқий шаҳар” мажмуаси безакларидаги қадимий Афросиёб деворларида сақланиб қолган Сўғд давлати ҳукмдорининг Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тасвирлари, қадимий бозор, мамлакатимизнинг барча ҳудудларига хос 40 та ҳунармандчилик устахоналари, усталар ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, заргарлик, гилам тўқиш каби жараёнларни таърифлашга тил ожиз!

Шуни фахр билан айтишим мумкинки, гўзал Самарқандимизнинг кўп асрлик тарихи жамланган ва мужассамлашган ушбу мажмуа хорижлик, ҳам маҳаллий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.

Зафар Каримов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    614
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+