Депутатлар Нукус шаҳридаги маҳаллаларда олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганди

28.09.2022, 16:30

Депутатлар Нукус шаҳридаги маҳаллаларда олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганди

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, “инсон қадри” тамойили асосида ҳар бир инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президент Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари ҳудудлардаги олиб борилаётган ишлар, йирик лойиҳалар ва аҳолининг турмуши билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига  сафари давомида “Инсон қадри” тамойили асосида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига сафари  давомида Нукус шаҳридаги бир қатор фуқаролар йиғинларига бориб, ҳудудлардаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишган эди.

Бу борада эса бугунги кунда Нукус шаҳридаги 28 та маҳалла “Оғир ҳудудлар” қаторига киритилган бўлиб, ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш, йўл, ичимлик суви, газ ва электр таъминоти каби муаммоларни бартараф қилиш бўйича кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Нукус шаҳридаги “Анасай” маҳалла фуқаролар йиғинида 1165 та хўжаликда 4 минг 600 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Нукус шаҳридаги ички йўллари оғир бўлган маҳаллалар ҳудудида йўлларни жорий таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш учун маҳаллаларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари бириктирилган эди.

Мазкур маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида “Анасай” маҳалласига бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси раҳбари  Ш.Ўтемисов, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари К.Артиковлар мазкур маҳаллада бугунги кунда кўчаларни асфальтлаш ва ЩПС ётқизиш ишларининг сифатини кўздан кечирди ва доимий депутатлик назорати олиб борилиши билдирилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+