Депутат сайловчилар билан учрашуви давомида маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганди

29.09.2022, 16:24

Депутат сайловчилар билан учрашуви давомида маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганди

 Айни пайтда жойларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ташкил қиляпти. 

Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Равшан Мамутов Тўрткўл туманидаги “Ғалаба” ва “Навоий” маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди.

Унда Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари  А.Авезимбетов, маҳалла оқсоқоллари, ёшлар етакчилари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

Учрашувда халқ вакили мустақиллик йилларида олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган қонунлар ва уларнинг жамият фаровонлигини таъминлаш ҳамда одамлар ҳаётини яхшилашда тутган ўрни ва аҳамияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишлар, фуқаролар яхши яшаши учун қилинаётган ишлар бўйича тушунчалар берилди. Учрашув давомида аҳоли муаммолари, таклифлари ҳам  тингланди.

Хусусан, бир нечта кўчаларнинг йўлларини яхшилаш, электрдаги муаммолар, сим ёғочларни алмаштириш, ишсизлик масалалари, 30-сонли мактабга замонавий футбол, волейбол майдончаларини қуриш бўйича аҳоли фикрларини тингланди ва ёзиб олиниб назаратга олиниши билдирилди.

Халқ вакилининг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+