Маҳалла қошида 55 нафар сафдошларимизни бирлаштирган партиянинг қуйи бўғини тузилди

05.10.2022, 15:57

Маҳалла қошида 55 нафар сафдошларимизни бирлаштирган партиянинг қуйи бўғини тузилди

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши таркибида 49 та БПТ бўлиб, уларда 5500 нафар аъзолар бирлашган. Партия қуйи бўғинлари фаолиятини янада кучайтириш, уларда ташаббускор, интилувчан, фидойи аъзолар сафини кенгайтириш, жойларда партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишга қаратилган кўплаб тадбирларни ташкил этишда партия туман Кенгаши ҳамда БПТлар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Бунинг натижасида O’zLiDeP Избоскан туман Кенгашидаги қуйи бўғинлар ҳамда аъзолар  сони сезиларли равишда кенгайиб бормоқда.

Избоскан туманидаги “Мангуберди” МФЙда жойлашган 34-умумтаълим мактабида ташкил этилган “O`zLiDeP билан юксак марралар сари” мавзусидаги тарғибот тадбири ҳам фикримизнинг яққол далилидир. Мазкур тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси масъул ходими Сардорбек Марипов, партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Х.Хасанхонов, партия фаоллари, МФЙ раислари ва муассаса педагог ходимлари иштирок этдилар.

Мактаб педагог ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этган тадбирда сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, барча соҳалар қаторида халқ таълими тизимидаги яратилаётган шароитлар ва янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тарғибот тадбири якунида тумандаги “Мангуберди” МФЙ қошида 55 нафар сафдошларимизни бирлаштирган партиянинг қуйи бўғини тузилди. Партияга аъзолик  ва БПТ гувоҳномалари топширилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+