Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир

05.10.2022, 16:51

Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Жиззах Давлат Педагогика Университетида “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир!” деб номланган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Университетнинг тарих факультетида ташкил этилган мазкур очиқ мулоқотда партия фаоллари, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда университет профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида талаба ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 январдаги “2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти  тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Қизғин баҳс ва муноазараларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқот давомида талабалар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Шунингдек, очиқ мулоқот давомида партияга кириш истагида бўлган 5 нафар талаба ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларга O`zLiDeP Жиззах  вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди.

O`zLiDeP Жиззах  вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+