Депутат сайловчилар муаммосини тез фурсатда ҳал қилди

19.10.2022, 18:56

Депутат сайловчилар муаммосини тез фурсатда ҳал қилди

Бугунги кунда халқ вакиллари бўлган депутатларимиз энди хонада ўтириб эмас, халқ орасида юриб, ўзи белгилаб олган йўл харитаси асосида  иш олиб бормоқда.

Бугун ҳар бир депутат ўз олдига катта ишларни мақсад ва вазифа сифатида қўйган. Зиммасидаги масъулиятни дилдан ҳис этиб халқ орасида иш олиб бормоқда.

Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Рахима Юлдашева ўзи сайлаган ҳудуд "Шаббоз" маҳалла фуқаролар йиғини сайловчиларининг муаммоларини бартараф этишда ташаббус кўрсатиб келяпти.

Кунлар совуқ тушиши билан аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи икки баробар ортади. Шу боис маҳалла ҳудудидаги Хамид Олимжон кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан хонадонларида табиий газ босимининг пастлиги бўйича мурожаат келиб тушган.  

Ушбу мурожаат юзасидан депутат Р.Юлдашева, маҳалла раиси И.Алимов, маҳалладаги туман ҳокими ёрдамчиси А.Сапаров, 4-сектор котиби  А.Хаитовлар билан биргаликда ўрганиб чиқди.

Бу бўйича "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси  "Қорақалпоғистонгаз" филиали Беруний туманлараро газ таъминотига  депутатлик сўрови юборилди.

Маҳалладаги табиий газ босими паст бўлган кўчалардаги хонадонлардаги ҳолат ўрганилиб, табиий газ босими кўтариб берилди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    461
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+