Тадбиркорлик субъектларида қуйи бўғин очилди

26.10.2022, 15:06

Тадбиркорлик субъектларида қуйи бўғин очилди

O'zLiDeP Мирзо Улуғбек туман Кенгаши вакиллари тумандаги “MAYAQUA” ҳамда “REDATLAN” масъулияти чекланган жамиятларига ташриф буюриб, O`zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишди, шунингдек, партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида маълумотлар беришди. Натижада 17 нафар ходимлар O`zLiDeP фаолиятига қизиқиш билдириб, партия сафига киришди ҳамда тадбиркорлик субъектларида 2 та янги бошланғич партия ташкилоти очилди.

Ҳозирги кунда партия фаоллари замон билан ҳамнафас бўлиб, партия ишига ўзларини камтарона ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Олиб борилаётган ишларнинг муваффақияти, авваламбор, партия фаолларимизнинг етуклик даражасига, уларнинг масъулиятни ўз зиммасига олишга қай даражада тайёр эканига бевосита боғлиқдир. Ватан тараққиёти, юртимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида барчамиз бирлашиб, сидқидилдан хизмат қилиш олий саодатдир. Партиянинг “Биргаликда биз кучмиз!” ҳамда “Битта мақсад бизни бирлаштиради – ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги!” шиорлари партия фаолларимизга шижоат руҳини бермоқда.

Тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+