Депутат саъй - ҳаракати билан кўча асфальтланмоқда

27.10.2022, 15:12

Депутат саъй - ҳаракати билан кўча асфальтланмоқда

Юртимизда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган ислоҳотларнинг самарадорлиги мутасадди раҳбарларнинг, жамаотчилик вакилларининг,  шунингдек, депутатларнинг фаоллигига, ўз зиммаларидаги масъулиятни сидқидилдан ҳис қилиб фаолият юритишларига кўп жиҳатдан боғлиқ.

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашида 9 нафар O`zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб боради. Уларнинг аксарияти, ўз сайловолди дастурларига киритилган вазифаларни ҳаётга жорий қилиш борасида астойидил жонбозлик кўрсатаётган халқ ноибларидан.

Айни пайтда фаол депутатлардан бири –  Улуғбек Бекмурадов саъй -ҳаракати билан Баландчақир МФЙ ҳудудидаги  490 метрлик Қўрғонча кўчаси   асфальт қилинмоқда.

Йиллар давомида қишнинг қор-ёмғирли кунларида кўпчиликни  қийнаб келаётган ташвишлардан ниҳоят холи бўлган қишлоқ аҳли фаол депутатга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдиришмоқда.

Содиқ Бобоев,

O`zLiDeP  Янгиобод туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    556
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+