Тарғибот натижасида 50 нафар ишчи ходим партия сафига қўшилди

27.10.2022, 15:24

Тарғибот натижасида 50 нафар ишчи ходим партия сафига қўшилди

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят Санитария эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида партия ғоялари тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда O`zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан  ишлаш бўлими мудири Жаҳонгир Хўжамқулов иштирок этди ва йиғилганларга партиянинг асосий ғоялари ва мақсадлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Қонунчиликда соҳага оид янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек ушбу йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт Стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Тадбирда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 50 нафардан ортиқ ишчи ходимлар партия сафига кириш истагини билдиришди.

Насиба Мўминова,

O`zLiDeP  Самарқанд вилояти Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+