Корхонада ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди

27.10.2022, 15:26

Корхонада ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича маҳорат дарси ташкил этилди

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши ҳамда партия Ёшлар қаноти ҳамкорлигида "SAM-ANTEP-GILAM" корхонасида “Ёшларни тадбиркорликка жалб қилишда O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” нинг ўрни ва роли” мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирда вилоятдаги тадбиркорлар, депутатлар, ёшлар сўзга чиқиб,  мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, уларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, айниқса ёшларни, хусусан тадбиркорликка қизиқиши бор ҳунарманд ўғил - қизларни  тадбиркорликка жалб этиш, бу борада яратиб берилган имконият ва шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш ва банк муассасалари томонидан кам фоизли кредит маблағлари бериб келинаётганлиги каби қулайликлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Табир давомида "SAM-ANTEP-GILAM" корхонаси фаолияти билан танишилди, учрашув жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилиб, ёшларга тадбиркорлик фаолияти турлари ва йўналиши, ишни ташкил этиш ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда тадбиркорлик борасидаги барча саволларга  вилоятдаги тажрибали тадбиркорлар ўз таклиф тавсияларини билдиришди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаш раисининг

биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    643
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+