Ташаббускор ва етакчи тадбиркор O'zLiDeP сафида

28.10.2022, 15:10

Ташаббускор ва етакчи тадбиркор O'zLiDeP сафида

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Навоий вилояти Кенгаши ҳамда Қизилтепа тумани Кенгаши вакиллари тумандаги “Golden meva-sabzavot klaster” МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

Маълумки, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси асосида қабул қилинган 2022 йил Давлат дастурида сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш вазифаси белгиланган.

 “Golden meva-sabzavot klaster” МЧЖ ўз фаолиятини бошлаш учун туман марказидан 45 км узоқликдаги олис чўл ҳудудидан 1187 гектар ер майдони ажратилган.

Корхона раҳбари И.Шарипов томонидан бугунги кунда 500 гектар ер мақдонида замонавий томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган ҳолда экспортбоп нок ва шафтоли кўчатлари экилган.

2022 йилда яна 600 гектар боғ барпо этилиб, унда ўрик, олма, шафтоли кўчатлари, 100 гектар майдонда сабзавот ҳамда полиз эканлари экилиб, 3 минг тонналик музлаткичли омбор қуриш кўзда тутилмоқда.

И.Шарипов мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланиб, озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашдаги фидокорона меҳнатлари учун 2022 йилда Президентимиз томонидан “Шухрат” медалига лойиқ деб топилди.

Тадбирда “Golden meva-sabzavot klaster” МЧЖ раҳбари ва барча ходимлари партия сафига қабул қилиниб, корхонада бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    607
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+