Узунда 67,5 миллиард сўмлик лойиҳа ишга туширилди

28.10.2022, 15:17

Узунда 67,5 миллиард сўмлик лойиҳа ишга туширилди

Инвестиция киритиш орқали ишлаб чиқаришни кўпайтириш мамлакат иқтисоди ўсишида катта рол ўйнайди. Қолаверса, бу одамларни иш билан банд қилишга ҳам ёрдам беради. Юртимизда ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солиш учун алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, бу борада Сурхондарёда ҳам кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Узун туманида 2022 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида жами 67,5 млрд.сўмлик 28 лойиҳа ишга туширилди. Шундан, 43,8 млрд. сўмлик ташаббускорларнинг маблағи бўлса, 23,7 млрд. сўм тижорат банкларининг кредити ҳамда 50,0 минг доллар хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

O'zLIDeP Узун тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан ташкил этилган эшитув йиғилишида айнан инвестиция дастури юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Туман инвестиция бўлими бошлиғи яратилган иш ўринларидан тортиб келгусидаги режалар хусусида ҳам айтиб ўтди.

Айтилдики, унингдек, лойиҳалар ишга тушгач, 290 та янги иш ўрни яратилди. Булардан ташқари 2022 йилда инвестиция дастурларига киритилмаган қўшимча тарзда амалга оширилиши режалаштирилган қиймати 8,2 млрд.сўм бўлган 9 та қўшимча инвестиция лойиҳалари ҳам ишга туширилди.

2022 йилнинг охирига қадар яна қиймати 309,4 млрд. сўм бўлган 47 та худудий лойиҳа ишга туширилиши ва 703 та янги иш ўрни яратилиши белгилаб олинган.

Депутатлар ўзлаштирилган инвестиция маблағлари билан бирга, туманнинг экспорт салоҳияти билан ҳам қизиқдилар. Эшиув давомида мазкур йўналишда йўл қўйилган айрим камчиликлар муҳокама қилинди.

O'zLIDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+