Депутат ва сайловчилар учрашуви бўлиб ўтди

28.10.2022, 15:56

Депутат ва сайловчилар учрашуви бўлиб ўтди

36-сайлов окуругидан сайланган халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Зомин туманидаги мазкур сайлов округи ҳудудида 6 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган.

Ноанъанавий тарзда ташкил этилган учрашувда мазкур маҳаллалар раислари, мутасадди ташкилот вакиллари, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди. Асосий эътибор, ҳудудда ечимини кутаётган долзарб масалалар муҳокама қилинди.   

Аҳолини ташвишга солаётган долзарб муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик, келаётган қор қировли кунларда аҳолини узлуксиз суюлтирилган газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан таъминлаш масалалари алоҳида ўрганиб чиқилди. Мавжуд муаммолар шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Жумладан, “Ёшлик” МФЙ, Илғор кўчасида 1 километрлик электр тармоғи тортиладиган бўлди.

Аҳоли томонидан қилинган бошқа мурожаатлар ҳам мутасадди ташкилот вакиллари билан биргаликда жойида ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, барча маҳаллаларда дарахт экиш бўйича эълон қилинган “долзарб 40 кунлик” доирасида кўчат экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш, экилган кўчатларнинг суғориш тизими ва парваришини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди. Кўчат экиш ишларини, ободончилик жараёни билан уйғун ҳолда олиб бориш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Учрашув давомида қилинган барча мурожаатлар, айтилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилгач, ижросини таъминлаш депутат назоратига олинадиган бўлди.

Зайниддин Эшқулов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши бўлими мудири

  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+