O’zLiDeP вакиллари ва депутатлар бухоролик талаба ёшлар билан учрашди

28.10.2022, 17:55

O’zLiDeP вакиллари ва депутатлар бухоролик талаба ёшлар билан учрашди

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан Бухоро давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар – эртамиз эгалари, келажагимиз бунёдкорлари” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувни Бухоро давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор А.Амонов кириш сўзи билан очиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ташаббускор ва иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватлаш, пухта билим олишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, университетда талаба ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳамда университет ҳаёти ҳақида қисқача гапириб ўтди.

Шундан сўнг, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимов лойиҳанинг мақсад ва вазифалари хусусида гапириб ўтди.

Партия вакили ўз сўзида лойиҳанинг асосий вазифалари олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий хамкорлигини йўлга қўйиш, уларда тахсил олаётган ёшларни сиёсий партиялар фаолияти билан таништириш, ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларига тавсия этиш, партия тизимидаги иш ўринларига замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган ходимларни топиш ва тегишли лавозимларга тавсия этиш, кадрлар захирасини ёш мутахассислар билан таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, кадрларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, уларни юқори лавозимга тавсия этиш тизимини яратиш ва ёш истиқболли кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия қилиш мезонларини ишлаб чиқиш кераклиги ҳақида сўз юритди.

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати М.Баратова ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида O’zLiDeP сафида бўлиш истагини билдирган ёшларга аъзолик гувоҳномалари ҳамда партиянинг эсдалик совғалари топширилди. O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Бухоро давлат университети ўртасида тузилган ўзаро меморандум асосида келгусида ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди. Бухоро давлат университети талабаси бўлган ўндан ортиқ ёшлар O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    389
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+