Депутат Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси фаолиятини ўрганди

31.10.2022, 12:15

Депутат Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси фаолиятини ўрганди

Юртдошларимизнинг муаммоларини тинглаш ва ижобий ечим топиш, бугунидан рози бўлиб эртанги кунга юксак ишонч билан қадам қўйишлари йўлида барча даражадаги раҳбарлар масъул эканлиги бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан қайта-қайта таъкидланмоқда. Хусусан, бу борадаги ишларга депутатларнинг ҳам масъуллиги муаммоларнинг тез фурсатларга ҳал этилишида катта аҳамият касб этаётир. Айниқса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ўз сайлов округларида сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлари чекка-чекка ҳудудларда ҳам ислоҳотларнинг бўй кўрсатишига, қишлоқлар ҳам кўркам қиёфа касб этишида ўзгача шукуҳ бахш этмоқда.

“16-Пахтаобод” сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Жавлонбек Эргашев ҳам округ ҳудудида бўлиб, “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлар натижасида қуйидагилар аниқланди. Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 21 апрель кунги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини  қўллаб–қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда “Қашқар” МФЙ ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳирасидаги 4 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, бош режага асосан 45 лотга бўлинган.

Бугунги кунда Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зонаси учун ажратилган ер майдонига 45 та ёшларнинг лойиҳалари кўриб чиқилиб, мазкур лойиҳалар учун жами 3,1 гектар ер майдонига  умумий қиймати 21,1 млрд. сўмлик (ўз маблағи 19,8 млрд.сўм, банк кредити 1,2 млрд.сўм) 45 та лойиҳа ташаббускорлари танлаб олинган, ишга тушиш натижасида 577 нафар иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Ушбу лойиҳалардан бугунги кунга келиб умумий қиймати 7,4 млрд. сўмлик  17 та лойиҳалар ишга туширилиб, 211 нафар янги иш ўринлари яратилди. Қолган 9 та лойиҳаларда бино қурилиши жараёнида, 6 та лойиҳаларда бино қурилган пардозлаш ишлари, 6 та лойиҳаларди дастгоҳлар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда, 7 та лойиҳаларди қурилиш ишлари тўхтаб қолган.

Шунингдек, коммуникация бўйича саноат зонаси ҳудудига оқава-сув тармоғи (канализатция) тортиш учун пудратчи ташкилот томонидан курилиш ишлари олиб борилмокда, шунингдек бугунги кунда ТЭТК томонидан 160 ли ТП ўрнатилиб, 150 метр тармоқ тортилди,  ичимлик суви бўйича 2,0 км тармоқ тортилиб, ичимлик суви чиқарилди,  Ички йўллар бўйича кўчаларга шағал бостирилиб, текислаш ишлари олиб борилди.

Депутатнинг ўрганишлари жойларда давом этмоқда.

  • Кўрилди
    284
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+