Ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ўрганилди

31.10.2022, 17:30

Ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Хўжаева Фарғоналик сайловчилар билан учрашувларини Ўзбекистон туманининг чекка ҳудудида жойлашган 44-умумий ўрта таълим мактабидан бошлади.

Халқ вакили муассасада ўқувчиларни сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар, мактабнинг моддий техник базасини яхшилашга қаратилган ишлар билан яқиндан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашиб уларни қийнаётган муаммолари билан қизиқди.

Президентимиз раҳбарлигида таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага доир қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ҳақида маълумотлар берилди. Парламент томонидан қабул қилинаётган янги қонунлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Очиқ ва самимий мулоқотлар чоғида мавжуд муаммолар ўрганилиб, мутасаддилар иштирокида уларнинг салмоқли қисми жойида бартараф этилди. Узоқ вақт талаб этиладиган масалалар тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.

Депутат М.Хўжаева шу ернинг ўзида сайловчиларни қабул қилиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни тинглади.

Хусусан, фуқаро М.Ғуломова уй-жой масаласида мурожаат қилган бўлса, З.Алибоева ва С.Неъматов кредит олишда халқ вакилидан ёрдам сўради. Д.Олимова фарзандини боғчага жойлаштиришда, М.Жамилова эса 6 ёшли қизига протез олишда мурожаат қилди.

Учрашувлар давомида фуқаролар томонидан кўтарилган ҳеч бир масала эътибордан четда қолмади. Мурожаатларнинг аксарият қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди. Вақт талаб қиладиган масалалар назоратга олинди.

Қуйи палата депутати М.Хўжаева ўрганишлари давомида “Янгиобод” МФЙга қарашли оилавий поликлиникада ҳам бўлиб, тиббиёт муассасаси фаолияти билан танишди. Тиббиёт ходимлари ва кўрик учун келган беморлар билан суҳбатлашди.

Мулоқотлар чоғида шу йил 26 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида Президентимиз раислигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган ведиоселектор йиғилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Қонунчилик палатаси депутати М.Хўжаеванинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+