Депутатлик эшитуви: “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
01.11.2022, 16:41

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Марғилон шаҳар молия бўлими раҳбари А.Мастоновнинг Ташаббусли бюджет натижалари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, 2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджетнинг йиллик харажатларнинг 5 фоизи бюджетнинг фуқаро ташаббуслари жамғармасига йўналтирилиши белгиланган. Шунга асосан Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг 5 фоизи яъни 10926,0 млн сўм маблағ тўлиқ ташаббусли бюджет жамғармасига йўналтирилган. Очиқ бюджетнинг 2-босқичи учун 5462,9 млн сўм йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағининг 30 фоизи, яъни 1011,0 млн сўм ва ўтган йил очиқ бюджет жарғармасидаги қолдиқ 208,8 млн сўм, жами 6682,8 млн сўмлик маблағлар йўналтирилди.
1-босқичда жами фуқаролардан 180 та 52220,0 млн сўмлик таклифлар тушган. Мезонларга асосан саралаш натижасида 125 та 28013,0 млн сўмлик таклифлар овоз бериш жараёнига йўналтирилган. Натижада 21 та таклифлар ғолиб деб топилди, бу таклифларга жами 36160 та фуқаролар томонидан овоз берилган.
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан аниқланган камчилик ва муаммолар бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Бухоро вилоят кенгаши сессиясида оилавий тадбиркорлик масаласи муҳокама қилинди
29.11.2023, 11:09
-
Ҳосилга яроқсиз ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича қиланаётган ишлар ўрганилмоқда
28.11.2023, 15:43
-
Ёшларга молиявий кўмак ажратилишида шаффофлик таъминланиши керак!
23.11.2023, 19:09
-
Нурободда 3 та мактаб фаолияти ўрганилганда муаммолар борлиги аниқланди
23.11.2023, 18:49
-
Ромитанда оилавий тадбиркоорликни ривожлантириш дастурларининг ижроси қай аҳволда?
10.11.2023, 16:56
Фикрингизни қолдиринг