Куз-қиш мавсуми тайёргарлиги масаласи сессия кун тартибига киритилади

01.11.2022, 16:43

Куз-қиш мавсуми тайёргарлиги масаласи сессия кун тартибига киритилади

O‘zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йигилишида ҳудудгаз туман филиали ҳамда электр тармоқлари бошлиқларининг “Туманда 2022-2023 йиллар  куз-қиш мавсумига тайёргарлик   доирасида ҳудудлардаги кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонлари, бошқа билим масканларини табиий газ ва электр энергияси билан  таъминлаш борасида  амалга оширилган  ишлар юзасидан”  ахборотлари эшитилди.

Туман газ таъминоти назорат бўлими бошлиғи Қаҳрамон Тиллаевнинг таъкидлашича, туманда табиий газдан фойдаланувчилар сони 936, суюлтирилган газдан фойдаланувчилар сони эса 51 минг 497 нафарни ташкил этади.  Кўп қаватли уйлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, хонадонлардаги барча иситиш тизимлари кўздан кечириб чиқилди. Ёнғин хавфсизлигини олдини олиш мақсадида қўлбола иситиш ускуналаридан фойдаланмаслик, ис газидан заҳарланишдан сақланиш, табиий газдан фойдаланиш қоидалари бўйича аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди. 19 та газ тақсимлаш пунктлари мавсумга тайёрлаб қўйилди.

 Шундан сўнг туман электр тармоклари корхонаси бош инженери Эшмўмин Эгамбердиев  куз-қиш ойларида аҳолини электр нури билан барқарор таъминлаш борасида  қилинган ишлар ҳақида маълумот берди.

Кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман  Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Фарҳод Элмуродов, Шерали Жўраев, Муҳиддин Ҳасанов, Алладўст Рўзиев, Зиёдулла Алламуродовлар сўзга чиқиб, туман марказида яшовчи аҳолини аксарият қисми табиий газдан фойдаланмаётганлиги сабаб қиш ойларида электр таъминотида юкламалар кўпайиб, узилишлар содир бўлаётгани, туманнинг олис жойларида яшовчи аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш ёмонлиги, туман подстанциясидаги ускуналар, айрим аҳоли пунктларидаги  трансформатор ва симёғочлар эскириб, яроқсиз бўлиб қолганлиги боис электр таъминотида тез-тез узилишлар содир бўлаётгани, мазкур камчиликларни зудлик билан бартараф этиш зарурлигини айтиб ўтдилар.  

Йиғилишда эшитилган мазкур масалаларни камчиликлар бартараф этилгач, халқ депутатлари туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия йиғилишида қайта эшитиш ва халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+