OʼzLiDePнинг “Yoshlar bilan” лойиҳаси: ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

02.11.2022, 14:31

OʼzLiDePнинг “Yoshlar bilan” лойиҳаси: ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш борасида келгуси 5 йилликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган бўлиб, ижроси бўйича бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар субсидия ажратиш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар тоифасига киритилиши белгиланди.

OʼzLiDePнинг “Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, қабул қилинган ҳужжатлар ижроси соҳани янада такомиллаштириш борасида амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирлар ва уларнинг механизмлари муҳокама қилинди.

Тадбирда OʼzLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, тижорат банклар, партия фаоллари, Ёшлар парламенти аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқароларга ипотека кредити ва субсидия ажратиш жараёнидаги бюрократияни кескин қисқартириш ҳамда ушбу жараёнларни рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланган бир қатор вазифалар ижроси таҳлил қилинди.

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+