«Илғор»ликларнинг ғайрати баланд

04.11.2022, 15:19

«Илғор»ликларнинг ғайрати баланд

Ангор туманидаги «Илғор» маҳалласида яшовчиларнинг томорқаси бўш турмайди. Полиз экинларидан тортиб мевали дарахтгача бор. Бу эса маҳалла одамларининг меҳнаткашлигидан далолат беради. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов ушбу маҳалладаги хонадонлар томорқасини кўздан кечираётиб бунга яна бир бор амин бўлди.

Партия вакиллари Алимардон Қудратовнинг хонадонида бўлди. Хонадон томорқасида экилган лавлаги ва саримсоқ пиёз барқ уриб, яшнаб турибди. Томорқа атрофида эса мевали дарахтлар бўй чўзиб турибди.

Актам Хаитов хонадон вакили билан суҳбатлашди, бу йилги ҳосилнинг чўғини сўради. Суҳбат жараёнида А.Қудратов кичиккина совуткич қуриш учун имтиёзли кредит зарурлигини билдирди. Бу масалада хонадон эгасига яқиндан кўмак берилиши айтиб ўтилди. Совуткич қурилиши ва унда мева–сабзавотларни сақлаш борасида ҳам зарур тавсиялар берилди.

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+