ФарДУ талаба ёшлари партия сафига қўшилди

07.11.2022, 17:54

ФарДУ талаба ёшлари партия сафига қўшилди

Фарғона давлат университетида O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар келажак кадрлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда партия вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири С.Маҳкамов ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ёшларнинг қизиқишлари илм, фан тараққиётида уларнинг улуши ва сиёсий жараёнлардаги ёшларнинг фаоллигига аҳамият қаратилди.

Шунингдек, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар ҳам берилди.

Тадбирда сўз олган ёшлар ҳам мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Олийгоҳнинг талаба ёшлари партияга ўз қизиқишини билдириб, партия сафига кириш истагини билдиришди. Бир гуруҳ ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилиб, кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    403
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+