Қонликўлда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди
09.11.2022, 17:51

Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари Д.Хамудуллаевнинг ҳисоботи тингланди.
Бугунги кунда Қонликўл туманида 52 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келаётган бўлса, шундан меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 26 мингдан зиёдни ташкил этади.
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида бугунги кунда 243 та бўш иш ўринлари мавжуд.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида туман ҳокимлиги, Прокуратура, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда 12 марта бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида 257 ташкилотдан 461 бўш иш ўринлари билан қатнашган бўлса, шундан 298 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди ва 163 нафар фуқарога эса маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Йиғилиш давомида юқоридаги масала бўйича иштирокчилар аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишларни таҳлил қилар экан, ўзларининг фикр ва таклифларини ҳам билдириб ўтди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
O`zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 100 нафарини бепул тиббий кўрикдан ўтказди
05.05.2023, 11:54
-
Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг