Кучимиз бор, имкониятларимиз катта

17.11.2022, 11:32

Кучимиз бор, имкониятларимиз катта

Партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида тарғиб қилишда қуйи бўғинларнинг ўрни катта. Бошланғич ташкилотлар сиёсий кучнинг таянч нуқтаси ҳисобланади, боисики, жўяли таклифлар аввало, ана шу бўғинларда шаклланади. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 80 мингдан зиёд сафдошларимиз 1 027 та БПТга бириккан ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Янги Ўзбекистонда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Соғлом ва баркамол, ватанпарвар ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш борасида кенг кўламли ишлар ўз мевасини бера бошлади. Халқ орасига чуқурроқ кириб бориш, одамларнинг аҳволидан хабардор бўлиш, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун тўсқинлик қилаётган камчиликларни бартараф этиш бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг асосий мақсадларидан эканини депутатларимиз дилдан ҳис этган ҳолда аҳоли мурожаатларига партиявий воситалар орқали ечим топиш ва ижобий ҳал этишга жиддий эътибор қаратишяпти.

Сағиндиқ ТУРМАНОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла

ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+