Ишчи гуруҳ йиғилиши: Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди

18.11.2022, 17:50

Ишчи гуруҳ йиғилиши: Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси, Банк-молия академияси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтазилди.

Унда Давлат дастурининг Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида, келгуси 5 йилда фонд бозори айланмасини 200 млн. АҚШ долларидан 7 миллиард АҚШ долларига етказиш масаласи атрофлича мухокама қилинди.

Банк тизимида молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича қатор амалий ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, халқаро валюта жамғармасининг Молиявий барқарорлик бўйича доимий экспертини жалб қилиш бўйича келишувга эришилган. 2022 йил 10 ойлик  натижалари бўйича Молиявий барқарорлик шарҳини чоп этиш ҳамда шарҳга тегишли бўлган долзарб мавзулари бўйича алоҳида тадқиқотлар олиб бориш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Марказий банкнинг расмий сайтида “Қарз юки таҳлили ва хатарлар” бўйича шарҳи ҳамда “Аҳолининг қарз мажбуриятларини бажариш ҳолати” маълумотномаси эълон қилинган. Бундан ташқари халқаро валюта жамғармаси кўмагида жалб қилинган эксперт билан биргаликда макро стресс-тест ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

Тармоқдаги бу тизимли ислоҳотлар, албатта, O'zLiDeP Платформаси билан ҳамоҳанглиги таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори ривожланиши ҳамда унинг инфратузилмаси шаклланишига тўсқинлик қилаётган омиллар, шунингдек ушбу бозор сегментида фаолият юритувчи профессионал иштирокчиларни тайёрлаш тизимидаги муаммолар ҳақида баҳс-мунозаралар, чиқишлар бўлиб ўтди.

Давра суҳбати якунлари бўйича республикамизда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш борасида таклифлар ишлаб чиқилди ва истиқболдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда келгусида ушбу йўналишда жойларда жамоатчилик ва депутатлик назорати таъсир доирасини янада кенгайтириб боришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+