Депутат сайловчилар мурожаатини жойига чиққан ҳолда ўрганди
24.11.2022, 16:51

Бугун республикамизнинг қайси бир ҳудудига борсангиз ҳам, обод маҳаллага айланиб, янгиланиш ва ўзгаришлар юз бериб, аҳолининг яшаш шароити яхшиланаётганидан кўнглингиз кўтарилади.
Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, "инсон қадри учун" тамойили асосида ҳар бир инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бу борада маҳаллаларда ҳам ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш, ички йўллар, кўчаларни таъмирлаш йўналишида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова ўзи сайланган "59-Хоқон" сайлов округ ҳудудидаги "Зангибобо", "Чем" МФЙлардаги Порлоқ ва Гузар кўчаларида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ҳақиқатдан ҳам ҳудуддаги кўча йўлларининг бир неча йиллардан буён яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва электр сим ёғочларнинг ўрнига темир бетон таянчларининг ўрнатилиши зарурлиги, шунингдек ушбу маҳаллаларни обод масканга айлантириш учун мутассадилар билан ҳамкорликда қилиниши шарт бўлган вазифалар белгиланди ва халқ вакили томонидан назоратга олинди.
Бунинг барчаси эса энг аввало инсон қадри учун эканлигини англаш қийин эмас.
Ўхшаш янгиликлар
-
O'zLiDeP депутатлари сессияга дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш масаласини киритди
25.09.2023, 16:21
-
Ноқонуний ва сифатсиз қурилишларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди
21.09.2023, 17:25
-
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
07.09.2023, 16:18
-
Депутатлик эшитуви: Қашқадарёда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди
30.08.2023, 16:12
-
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг сессиясида долзарб масалалар муҳокама этилди
24.08.2023, 15:15
Фикрингизни қолдиринг