Депутат ва партия фаоллари кўмагида 50 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
29.11.2022, 14:52

Ғиждувон туман марказидаги “Дилкаш” тантаналар масканида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, меҳнат фахрийси Рахмад Махмудовнинг ташаббуси ҳамда ҳудуддаги саховатпеша ҳомийлар кўмагида МФЙлардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларидан 50 нафарининг суннат тўйлари ўтказилди.
Тантанада туман раҳбарияти, маҳаллий Кенгаш депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари, тўйболаларнинг ота-оналари ҳозир бўлдилар.
Тўкин дастурхон атрофидаги маҳаллий санъаткорлар ва ижрочи ёшлар томонидан куйланган дилрабо қўшиқлар, ижро этилган жозибали рақслар барчага хушнудлик бахш этди.
Болажонларга тўй сарполари кийдирилиб, уларга ҳомий ташкилотларнинг совға-саломлари улашилди. Айниқса болакайлар севиб томоша қиладиган мултфильм қаҳрамонлари тимсоллари даврага ўзига хос шукуҳ бағишлади.
Бундай байрамона тадбирлар ва халқимизнинг азалий урф-одат ва анъаналари болажонлар хотирасига бир умрга муҳрланиб қолиши турган гап.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботини эшитди
01.02.2023, 18:54
-
Жомбойлик депутат сайловчиларга ҳисобот берди
31.01.2023, 16:49
-
Депутат кўмаги билан 5 нафар ногиронлиги бор фуқароларга қўлда бошқариладиган электрон ногиронлик аравачаси олиб берилди
31.01.2023, 16:01
-
Тадбиркорлар учун қўшимча имтиёзлар берилади
27.01.2023, 18:14
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Фикрингизни қолдиринг