Маҳаллада йиғилиб қолган муаммоларни депутат ўз назоратига олди

01.12.2022, 14:36

Маҳаллада йиғилиб қолган муаммоларни депутат ўз назоратига олди

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Эркин Салихов сайловчилар билан учрашди. Халқ вакили Оқдарё туманидаги “Чортут” МФЙ да жойлашган 36 – умумтаълим мактабида  фуқароларни қабул қилди.

Учрашувда халқ вакили йиғилганларга “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ маълумотлар берди.

Қабул давомида маҳалла фаолари, фуқаролари томонидан кўтарилган мурожаатларнинг ҳам аксарият қисми жойида ҳал этилди. Хусусан, мазкур ҳудуддаги 45 – сонли боғча эскириб қолганлиги учун қайта таъмирлашда амалий ёрдам сўралди. Фуқаролар Самарқанд - Каттақўрғон йўналишидаги 99-сонли автобекат олдида пиёдалар йўлакчаси ўтказиш бўйича ўз таклифларини берди. Шунингдек, фуқаролар томонидан кўчаларни асфальт қилиш, ишга жойлашиш, уй-жойини кадастр қилиш бўйича ҳам қатор мурожаатлар қилинди.

Мазкур муаммоли масалалар ва ечимини топишда депутат Э. Салихов тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш орқали ҳал қилинишини билдирди.

Хасан Гафуров,

Олий Мажлис қонунчилик

палатаси депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+