Депутат саъй-ҳаракатлари билан аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди

15.12.2022, 10:48

Депутат саъй-ҳаракатлари билан аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди

Аввал хабар берганимиздек, O'zLiDeP депутатлари ва фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ жойларда юзага келаётган газ ва электр энергияси таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш, бу борадаги аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал қилиш борасида амалий чора-тадбирлар кўрмоқдалар.

Зомин туманидаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам   суюлтирилган газ билан таъминлашдаги юзага келаётган муаммоларга ечим излаб, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматовга мурожаат қилишди.

Халқ ноибининг саъй-ҳаракатлари билан муаммо зудлик билан бартараф этилиб, аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.

Аҳоли мурожаатларига бўлган доимий эътибор бераётган, уларни қийнаётган  муаммоларига ечим топиб, дардига дармон бўлишга интилаётган депутатга кўпчилик чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирмоқда.

Зайниддин Эргашев,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    403
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+