Депутатлар кўмагида аҳоли мурожаатлари ҳал қилинмоқда

15.12.2022, 11:41

Депутатлар кўмагида аҳоли мурожаатлари ҳал қилинмоқда

Бугун юртимизда ҳукм сураётган совуқ об-ҳаво туфайли айрим ҳудудларда юзага келаётган муаммоли ҳолатларни бартараф этишда O'zLiDeP депутатлари жойларга чиққан ҳолда ўрганяпти, аҳоли мурожаатларини ҳал қилишда фаоллик кўрсатмоқда.

Аҳолидан кўпроқ электр энергияси ва иситиш тизими масаласида мурожаатлар қилиняпти. O'zLiDePдан сайланган депутатлик корпуси, қолаверса партиянинг фаоллари бўлмиш кўплаб тадбиркорлар бундай муаммолардан четда турмасдан, халқимизнинг ёнида бўлишга, ҳар бир ҳолатни аниқ ўрганган ҳолда тегишли ёрдамни амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда.

Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғони “Шукрона” МФЙ аҳолиси электр энергиясининг жуда кўп ўчиб ёниши бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адхам Шодмоновга мурожжат қилган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Азим Ҳаққулов вилоят электр тармоқлари АЖ мутахасислари билан мурожжатни жойига бориб ўрганди ва трансформатор носозлиги туфайли кўп узилишлар бўлаётганига аниқлик киритди. Трансформатор мутахасислар томонидан созланиб масала жойида ҳал этилди.

  • Кўрилди
    468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+