Депутатлик эшитуви: хорижий туристлар сони нега ошмаяпти?

16.12.2022, 16:06

Депутатлик эшитуви: хорижий туристлар сони нега ошмаяпти?

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида  2022−2026 йилларга мўлжалланган  “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси”нинг  35-мақсади  “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!”  дастури доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қашқадарё вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Алишер Зокировнинг ҳисоботи эшитилди.   

Унда таъкидланишича, вилоятга жорий йил мобайнида 45 минг нафар хорижлик, 1433 нафар маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган. Туризм ва унга ёндош соҳаларда 16 293 та иш ўрни яратилган.

Депутатлардан Иброҳим Халилов, Алишер Бойқараев, Момосулув Бердиқуловалар сўзга чиқиб, туристик хизмат турлари камлиги боис туристларнинг вилоятда қолиш муддатлари жуда қисқалиги, туризм логистикаси ривожланмаганлиги, автобус ва микроавтобусларнинг етишмаслиги, йўл тармоқлари таъмирталаблиги, Қарши ва Шаҳрисабзда   ташкил қилинган “Туризм кўчалари”даги хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, автобус қатновлари ва тунги назорат камералари 24/7 тартибда ишламаётганлиги, вилоятнинг туризм рамзий белгиси этиб “Шаҳрисабз бренди” кўрсатилган бўлиб, Оқ-сарой мажмуасида амалга оширилиши белгиланган ишлар талаб даражасида эмаслигини танқид қилдилар. 

- Шаҳрисабз аэродроми учиш йўлагини узайтириш орқали республика бўйлаб ички қатновларни, автобус қатновларини ташкил этиш лозим, -деди вилоят кенгаши депутати Алишер Бойқараев. - Туризм магистрали “Музликдан – саҳрога қадар” лойиҳасини амалга ошириш учун 30 км ички йўлларни жорий, халқаро ахамиятга эга бўлган 27 км йўлни қайта таъмирлаш ишлари кечикаяпти. Дор йўли қуриш истагида бўлган инвесторларга аукционсиз ер майдонини ажратиш керак.  Воҳадаги “Туризм кўча”ларида   жамоат автобуслари қатнови, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва назорат камераларини тунги вақтларда фаолияти  ташкил этилиши керак.

Йиғилишда вилоятда туризмни ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишларни депутатлик назоратига олиш, масаласини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

OzLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+