Депутатлик эшитуви: ҳудудлардаги автомобиль қатнов ва ички йўллар ҳолати таҳлил қилинди

16.12.2022, 16:15

Депутатлик эшитуви: ҳудудлардаги  автомобиль қатнов ва ички йўллар ҳолати таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида Президентнинг “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Тумандаги автомобиль йўллари қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, йўллар бўйидаги инфратузилмаларни ривожлантириш борасида масъул раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш корхонаси туман ҳудудидан ўтувчи 230 км умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларга хизмат кўсатади. Шундан  81 км давлат аҳамиятидаги ва 149 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллардан иборат. Жорий йил  мобайнида автомобиль йўлларида транспорт қатновни таъминлаш ва ҳаракат хавфсизлигини сақлаш борасида амалга оширилган ишлар аниқ рақамларда кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси  туман ҳудудидан ўтувчи 230 км умумфойданалувдаги автомобиль йўлларда йил давомида доимий  ҳаракат хавфсизлигини сақлаган ҳолатда транспорт қатновни таъминлаш ишлари олиб борилди.

Қизғин муҳокамали тарзда ўтган йиғилишда халқ ноиблари ўз ҳудудларидаги  автомобиль қатнов ва ички йўлларни ҳолатини ўрганиш ҳамда  депутатлик  сўровлари чиқариш, партия депутатлик гуруҳи йиғилишида муҳокама этилган масалани   Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги  “Саноат, транспорт, қурилиш коммунал хўжалиги, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия”си йиғилиши муҳокамасига ва Сессияга киритиш таклифи билдирилди.

  • Кўрилди
    580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+