Мурожаатномада белгиланган устувор вазифаларнинг ижросига ҳар биримиз масъулмиз

20.12.2022, 15:26

Мурожаатномада белгиланган устувор вазифаларнинг ижросига ҳар биримиз масъулмиз

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш мақсад қилингани ҳақида тўхталиб ўтилди. Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир.

Шу боис ҳам ижтимоий соҳанинг муҳим бўғини саналмиш таълимни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилади. Хусусан, 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб эълон қилингани ҳам ушбу йўналишда катта ўзгаришлар бўлишини билдиради.

Шу асосида 2023 йилдан мактаб таълими халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилинади. Бугун кўпчилик чекка ҳудудларда 2 сменали ўқиш тизимига ўтилган. Боиси, синфхоналар етишмайди. Ушбу масалани ҳал этиш учун бу йил яна 70 та янги мактаб қурилиб, 460 та мактаб кенгайтирилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўлга қўйилган бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти келаси ўқув йилидан ушбу қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этиладиган бўлди. Яна 700 дан ортиқ касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар имкониятидан янги дастур асосида самарали фойдаланилади. Яъни ҳар бир вилоятда 1 тадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий этилади. Кимё саноати, электротехника, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида муҳандислик мактаблари ҳам ташкил қилинади. Бу тизим орқали эса юртимизда янги замон инженерлари тайёрлаш тизими яратилади.

Бу борада парламент депутатлари ҳам жойларда сифат ва шароитни назоратга олиши лозим. Албатта, бу биз депутатларга катта масъулият юклайди.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+