Миллатлараро дўстлик, диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий бағрикенглик муҳити янада мустаҳкамланади

27.12.2022, 17:08

Миллатлараро дўстлик, диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий бағрикенглик муҳити янада мустаҳкамланади

Президентимиз Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар ҳақида огоҳлантириб, ушбу иллатлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаётганини афсус билан таъкидлади.

Бу каби иллатларни олдини олиш ва аҳоли орасида соғлом муҳитни яратиш мақсадида янгиланаётган Ўзбекистонда радикализм, диний экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши туришда “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғояси остида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари асосида тизимли ишлар амалга оширилди. 2017 йил Президент ташаббуси билан бир пайтлар диний экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинганлар “махсус ҳисоблар”дан чиқарилди ва уларни жамиятга қайта ижтимоийлаштириш (мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий муаммоларини бартараф этиш) бўйича Республика ҳудудларида давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат доимий ишловчи махсус комиссиялар ташкил этилди.

Президентнинг 2018 йил 19 сентябрдаги “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди.

Афв этиш амалиёти диний экстремистик йўлга кириб қолганидан чин дилдан пушаймон бўлган маҳбусларни оиласи ва жамиятга қайтиб, тўлиқ ижтимоийлашишига сабаб бўлмоқда.

Масалан, 2017 йилдан буён жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган диний экстремистик йўлга кириб қолганидан чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 4 мингдан ортиқ шахсларга нисбатан афв этиш фармонлари тадбиқ этилди.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган “Меҳр” инсонпарварлик операциялари доирасида Афғонистон ва Яқин Шарқдаги қуролли можаролар кечаётган ҳудлардан 500 нафардан ортиқ ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтарилди. 2017-2021 йиллар мобайнида радикализм, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш йўналишида Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши кураш тўғрисида”ги, “Миллий гвардия тўғрисида”ги, “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди.

2021 йил 1 июлда Президент Фармони билан “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши кураш миллий стратегияси” қабул қилинди.

Ушбу стратегия экстремизмнинг олдини олишга қаратилган самарали чора-тадбирлар комплексини босқичма-босқич амалга ошириш, бу борадаги миллий ва халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни назарда тутади.

Президентимиз ўз мурожаатномасида таъкидлаганларидек, Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз. 

Шу мақсадда бу ишни фақат айрим масъул ташкилотларга барча юкни юклаб қўймасдан халқимиз билан, шунингдек, сиёсий партиялар ва бошқа нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан биргаликда муқаддас ислом динимиз ғояларини, моҳиятини аҳолига, айниқса ёшларимизга тушунтириш, уларни қадимий ва умуминсоний қадриятларга мос қилиб тарбиялашдаги вазифамизни сидқидилдан бажаришимизни замоннинг ўзи тақозо этмоқда.

Муҳаммад Эшниёзов,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+