Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари яратилмоқда

28.12.2022, 15:44

Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари яратилмоқда

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилиниб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини таъкидлади. Эндиликда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий этилади. Шунингдек, келгуси йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади. Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади. Бу эса ҳудудлар иқтисодиётининг барақарор ривожланишига, иқтисодий потенциални оширишга, аҳолининг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Давлат ўз вазифасини тўлиқ бажариб келаётганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бошида қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга тушурилди, ҚҚС занжири яратилиб, энди эса 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қоладиган бўлди.

Қўшилган қиймат солиғи ставкасининг пасайиши корхоналарга янги технологиялар ва инновацияларни жорий этиш, қўшилган қиймат улушини ошириш ва тез ўсиб бораётган солиқ юки шаклида катта харажатларга йўл қўймасликда ёрдам беради.

Шу билан бир қаторда тадбиркорлар тежалган маблағлар ҳисобидан ўз қўшимча тармоқларни йўлга қўйиши, ишчи ходимларининг маошини оширишга, маҳсулотларнинг сифатини ошириш билан бир қаторда нархлар барқарорлигини ушлаб туришга олиб келади.

Бундан ташқари тадбиркорлар учун яратиб берилаётган ушбу имтиёзлар ва енгилликлар  “яширин иқтисодиёт”ни олдини олиш ва унга барҳам беришга хизмат қилади. Яъни рўйхатдан ўтмасдан, давлатга солиқ тўламасдан фаолият олиб бораётган тадбиркорларимиз ушбу имтиёзлардан сўнг хуфёна иш қилмасдан давлат рўйхатидан ўтган ҳолда ўз фаолиятини олиб боради, бу эса солиқлар тушуми ортишига, бюджетимиз ортишига, иқтисодиётимиз юксалишига, аҳолимиз фаровонлиги таъминланишига, иш-ҳақларимиз, пенсия, қўйингки ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимизга ажратиладиган маблағлар ортишига замин яратади.

Дилфуза Абдусатторова,

O'zLiDeP Сардоба туман кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+