Сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизими янги босқичга кўтарилади

28.12.2022, 16:07

Сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизими янги босқичга кўтарилади

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини катта эътибор билан тингладим. Ҳақиқатдан ҳам, Мурожаатномада жуда долзарб масалалар илгари сурилганлиги билан аҳамиятли. Айтиш жоизки, бугунги кунда жамиятнинг ҳамма соҳаларида ривожланиш, янгиланиш ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, якунланаётган йил давомида барча соҳада жиддий ўзгаришлар юз берди. Узоқни кўзлаб бошланган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бера бошлади. Кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси кун сайин ривожланиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга кўтариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Жумладан, соҳага ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. 2022-йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилди. Натижада соғлиқни сақлаш тизими муассасалари моддий техник базаси мустаҳкамланмоқда, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва бундай хизматлардан фойдаланиш қулайлиги ошиб бормоқда.

Шу билан бирга, ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниб, бундай муассасалар учун 20 мингта ўрта тиббиёт ходимлари штати қўшимча ажратилиб, ўтган йилдан бошлаб ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил етилди, аҳолини 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди.

Президентимиз Мурожаатномасида халқимизнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилишини айтиб, бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланиши, ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилишини қайд этди.

Келгуси йили бу тизим Тошкент шаҳрида бошланиб, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилинади. Соғлом овқатланиш рационига доир тавсиялар одамларга етказилмаётгани, турли ёшдаги кишилар учун жисмоний машқларни ўргатиш ишлари йўқлиги боис, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракати маҳалладан бошланади.

Энг муҳими, келгуси икки йилда ҳар бир оилавий поликлиника ва шифокор пунктига энг керакли ускуна ва жиҳозлар етказиб берилади, экспресс лабораториялар тўлиқ янгиланади. Кейинги йили қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалари, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилиши эса аҳолининг узоғини яқин қилиш баробарида, уларни сифатли тиббий хизматдан фойдаланишига замин яратади.

Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Кейинги йилларда юртимизда айни мақсадга қаратилган туб ислоҳотлар амалга оширилди. Эндиликда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилиши энг тўғри ва оқилона қарор бўлди.

Бу жараёнда барча туғуруқ комплекслари тўлиқ таъмирланиб, жиҳозланган ҳолда ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилиши инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар самарасидир.

Мурожаатномада келтирилганидек, кейинги йили юртимизда қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил етилади.

Шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилади. Барча туғруқ комплекслари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади, ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади, Самарқанд, Фарғона ва Хоразмда хусусий шерикчилик асосида Радиология марказлари ташкил етилади.

Давлатимиз раҳбари аҳоли саломатлигини сақлашда соғлом турмуш тарзининг аҳамиятини инобатга олган холда, сўнгги йилларда қатор ҳужжатлар қабул қилинганлигига қарамай, унга йетарли еътибор қаратилмагани, бугунги кунда 7 миллиондан зиёд аҳолида сурункали касалликлар мавжудлигига еътиборимизни қаратиб, соғлом турмуш тарзини оммалаштиришни маҳалладан бошлашимиз, буни маҳалладаги ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийлар фаолларининг масъуллигида амалга оширишимиз белгиланди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида белгиланган вазифаларнинг моҳиятига еътибор қарацак, тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш, тиббий хизматлар сифати ва қулайлигини яна-да яхшилаш, миллат генофондини сақлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишни кучайтириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш кўзда тутилганини англаб оламиз.

Бу вазифаларнинг амалга оширилиши, албатта, соғлиқни сақлаш соҳасини янги босқичга олиб чиқишга, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш қулайликларини янада оширишга, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, турли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Нилуфар Гаипова,

Халқ депутатлари Урганч шаҳар

Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси,

Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий

поликлиникаси бош шифокори

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    786
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+