Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

10.01.2023, 16:07

Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Жиззах шаҳридаги Президент мактабининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини  кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида тарғибот тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, партия “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ҳамда кенг жамаотчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Мурожаатномада республикамизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларига бирдек алоқадор долзарб масалалар тилга олинганлигини, унда белгилаб берилган устивор мақсад ва вазифалар - ҳаракатлар дастуруламали бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Мулоқот давомида, шунингдек, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ўқитувчиларнинг жамоатчилик олдидаги обрўсини ошириш борасида кўплаб фикр ва мулоҳазалар, таклифлар билдириб ўтилди.   

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоб олишга имконига эга бўлдилар.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”

гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    544
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+