Депутат уйма-уй юриб, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганди

08.02.2023, 16:40

Депутат уйма-уй юриб, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганди

Бугун халқ депутатлари ҳудудий Кенгашларидаги партиямиз депутатлари ўз сайловчилари ҳамда аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориб, жойларда партиявий дастурий вазифаларимизни рўёбга чиқариш, электоратни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Хуршида Халилова ҳам Андижон туманидаги “Қумкўча” МФЙ ҳудудида уйма-уй юриб, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганди.

1012 та хонадонда 4950 нафар аҳоли ситиқомат қилувчи “Қумкўча” МФЙ да олиб борилган ўрганиш ишларида партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, маҳалла раиси Хасанбой Холматов, ҳоким ёрдамчиси Ёдгор Азимов, ёшлар етакчиси Мақсуд Махаммаджоновлар депутатга яқиндан кўмак беришди.

“Қумкўча” кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг яшаш хонадонларида бўлган депутат уларнинг имтиёзли банк кредитларини олиш, уй-жой масаласи, пенсия ва моддий ёрдам ажратиш, газ, электр энергияси таъминоти ва бошқа қатор ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир муаммо ва мурожаатларини тинглади.

Хонадон соҳибларини қийнаб турган муаммоларни жойида ижобий ҳал этиш чораларини кўрди. Айрим масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Халқ вакили маҳаллаларнинг ўз муаммосини ҳал этиши учун жорий этилаётган “Маҳалла бюджети” тизими амалиётга татбиқ этилиши билан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги ортиши ҳақида ўз мулоҳазаларини ўртоқлашди.

Депутатнинг “Қумкўча” МФЙдаги қолган “Ровот”, “Сардор”, “Орзуобод”, “Қумзор” кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларидаги ўрганиш ва ўрганилган муаммолар юзасидан депутат назорати ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Муяссар Умурзакова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+