Қуйи бўғинларнинг ўтган йилги фаолиятига баҳо бериляпти

17.02.2023, 15:17

Қуйи бўғинларнинг ўтган йилги фаолиятига баҳо бериляпти

“Косон тумани электр тармоқлари корхонаси” қошида фаолият олиб бораётган қуйи бўғиннинг навбатдаги ҳисобот - сайлов йиғилишида ўтган йилда қилинган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди.  Президентимизнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2023 йил учун иш-режаси тасдиқланди.

- Бошланғич партия ташкилотлари партиянинг асосий таянчи ҳисобланади, - дейди O`zLiDeP Косон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Улуғбек Боймуродов. - Чунки туманимиздаги меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда фаолият юритаётган маслакдошларимизни партия ғояларини ҳаётга татбиқ этиш йўлида бирлаштирадиган тузилма айнан қуйи бўғинлардир.  Биз икки ой ичида тумандаги барча БПТларнинг ўтган йилдаги фаолиятини танқидий-таҳлилий сарҳисоб этиб, партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида давра суҳбатлари ҳам ташкил этишни  режалаштирганмиз.

Йиғилишда Дилшод Бурҳонов қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+