Депутатлик эшитуви: Зомин туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳисобот берди

21.02.2023, 15:54

Депутатлик эшитуви: Зомин туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ҳисобот берди

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентнинг 2022 йил 8 февралдаги “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан  туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Хайрулла Яхшибоевнинг ҳисоботи тингланди.

Мутасадди ўз ҳисоботида, туманда чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

Таъкидланганидек, туманда ўтган йили битта сут йўналишида, битта гўшт йўналишида кооперация ташкил этилган. “Қўнғирбой” фермер хўжалиги томонидан 20 та хонадонга чорва моллари берилган бўлиб, улар озуқа маҳсулотлари билан ҳам таъминланиб борилмоқда. Етиштирилган сут маҳсулотлари эса  фермер  томонидан сотиб олиниб, қайта ишловчи корхоналарга етказиб берилмоқда. Натижада, 20 та хонадон оила аъзолари бандлиги таъминланган. Шунингдек, “Ардашер янги чорваси” фермер хўжалиги томонидан 12 та хонадон билан шартнома тузилиб, гўшт йўналишидаги қорамоллар етказиб берилиб,  боқилган чорва моллари қайта сотиб олинмоқда.

Лалми майдонларини ўзлаштирувчи ва гидропоника усулида чорва озуқаларини етиштирувчи субъектларга ускуналарни харид қилиш учун ҳаражатининг 20 фоизини давлат бюджетидан қоплаб бериши фермер хўжаликлари раҳбарларига тушунтириб борилмоқда. Натижада, туманда “Салоҳиддин чорва инвест”  ва “Наслдор дала чорваси” фермер хўжаликларида гидропоника усулида суғориш тизими ташкил этилди.

Шунингдек, озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида, 3 та чорвачилик субектларига 300 гектар лалми ер майдони ажратилди. Тик қудуқ артезианлари қазилиб, 300 гектар ер майдонлари ўзлаштирилди ҳамда беда ва макка озуқалари экилди.

Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, соҳадаги мавжуд муамоларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб ўтдилар. Мазкур муаммоларни депутатлик назоратига олиб, партиявий воситалар билан бартараф этиш чора тадбирлари ҳам белгилаб олинди.

Примқул Нурматов,

O`zLiDeP  Зомин туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+