БПТ сарҳисоби: Талимаржон шаҳар бошланғич ташкилотида 130 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилган

22.02.2023, 16:53

БПТ сарҳисоби: Талимаржон шаҳар бошланғич ташкилотида 130 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилган

O’zLiDeP Нишон туман Кенгаши қошидаги Талимаржон шаҳар бошланғич    ташкилотида   ҳисобида 94 нафар партия аъзолари бўлиб, ўтган йил мобанида улар сафи 30 нафарга кенгайди. Қуйи бўғин томонидан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилди. Бугун шаҳарчада 130 та тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Уларда 280 нафардан ортиқ йигит-қизларнинг бандлиги таъминланган.

- Шаҳарчамиз Талимаржон сув омбори ёнида жойлашганлиги боис, балиқчиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга асосий эътибор қаратаяпмиз, -дейди БПТ етакчиси Байраммурод Омонов. – 5 та ёш тадбиркоримиз уй шароитида балиқчилик билан шуғулланиб, яхшигина даромад топмоқда. 8 та кўл ташкил этган тадбиркорлар воҳамиз бозорларини сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлаб келишаяпти. Бу йил 20 га яқин ёшларнинг бизнес лойиҳаларини амалиётга татбиқ  этиб, 50 дан ортиқ ёшлар учун янги иш ўринлари яратишни режалаштираяпмиз.  Кейинги уч йил ичида шаҳарчамиз қиёфаси тубдан ўзгарди. Кўчалар асфальт қилинди, маданият саройи, кўп қаватли уйлар, мактабгача таълим муассасалари капитал реконструкция қилинди. Экилган минглаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари шаҳарча ҳуснига ҳусн қўшаётир. Ҳисобот даврида бошланғич партия ташкилоти фаоллари томонидан O’zLiDeP Нишон туман  Кенгаши билан ҳамкорликда кўплаб саховат тадбирлари, тарғибот-ташвиқот ишлари  амалга оширилганлиги ҳақида батафсил фикр юритилди.     Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли мурожаатидан сўнг  вилоят кенгаши депутати Иброҳим Халилов ташаббуси билан қишлоқ ички йўллари шағал тўкилиб, сифатли таъмирланди.   Мактабларга ёш спортчилар учун кураш матлари олиб берилди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида фаолларни шаҳарчани ободонлаштириш, ёшлар ва хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида партиявий топшириқлар билан қамраб олиш борасида амалий таклифлар билдирилди. Президентимизнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТ нинг 2023 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги масалалар белгилаб олинди. 

Ҳисобот йиғилиши иштирокчилари Байраммурод Омонов зиммасига юкланган партиявий вазифаларни сидқидилдан адо этганлиги алоҳида эътироф этишди ва уни бир овоздан бошланғич партия ташкилоти раислигига қайта сайлашди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+