Сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди

03.04.2023, 16:10

Сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси  А. Тўлегенова, Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашии депутати М. Эшниёзов Навоий кончилик ва технологиялар университида “Янги Конституцияга дахлдорман!” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этди.

Таъкидланганидек, конституциявий қонун лойиҳасига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгашларига раҳбарлик қилиш амалиёти тугатилиб, кенгашларга ҳокимдан мустақил бўлган алоҳида кенгаш раиси раҳбарлик қилиши белгиланмоқда. Яъни эндиликда вилоят ва туман (шаҳар)да
халқ сайлаган депутатлар ҳоким фаолиятини бевосита ва холисона назорат қилиш имкониятига эга бўлади.

- Конституциямизга киритилаётган ўзгартишга мувофиқ, эндиликда қонунларимизда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди, – депутат Ақшагул Тулегенова. – Фақатгина суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суд қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Яъни юқорида санаб ўтилган шахслар, уларнинг сайлаш ҳуқуқи суднинг қарори билан чекланган бўлсагина улар сайловда иштирок эта олишмайди, бошқа ҳар қандай вақтда улар ҳам сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Янгиланаётган Бош қомусимизда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар ва ўз навбатида давлатнинг ҳам халқ олдидаги мажбурияти бир неча бараварга ошмоқда. Чунки, Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда “инсон манфаати ҳар нарсадан устун” деган мезон асос қилиб олинган.

Тадбир кўтаринки кайфиятда, кўй-қўшиқлар садолари остида ўтди.

 O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+