Янги қомус ишсизликдан ҳимоя қилади

05.04.2023, 14:22

Янги қомус ишсизликдан ҳимоя қилади

Янгиланаётган Конституция жонажон Ўзбекистонимиз тараққиёти, халқимиз ҳаёти, ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини таъминлашда беқиёс аҳамият касб этади.

Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” Моно Марказида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни лойиҳаси тарғиботига бағишлаб ўтказилган тадбирда ҳам шу ҳақда сўз борди.

Унда сўз олганлар ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари дадил бораётгани хусусида тўхталишаркан, янгиланаётган Конституцияда ҳам “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат”, деган тамойил конституциявий қоида сифатида муҳрланаётганини алоҳида эътироф этишди.

Мамлакатимизда охирги йилларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун шарт-шароитларни яратиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилган бўлса, эндиликда бу жараёнлар янги таҳрирда тайёрланиб, умумхалқ муҳокамасига ҳавола этилган Конституция билан мустаҳкамланмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш сингари масъулиятни ҳам ўз зиммасига олаётгани эътиборга молик жиҳатлардан биридир. Қолаверса, янгиланаётган Қомусда давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши акс эттирилаётгани айтиб ўтилган.

Бу янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олдини олишга ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади.

Тарғибот тадбирида иштирок этган марказ тингловчилари ҳам мавзу доирасидаги ўз фикрларини баён этишаркан, сўнгги йилларда юртимизда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган туб ислоҳотлардан мамнунликларини қайд этишиб, умумхалқ референдумида фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг эл-юрт олдидаги бурчи эканини таъкидлашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+