Томорқа – юқори даромад манбаи, дейишмоқда қўштепалик ишбилармонлар

30.03.2018, 16:36

Томорқа –  юқори даромад манбаи,  дейишмоқда қўштепалик ишбилармонлар

Қўштепа тумани “Лангар” МФЙда яшовчи Ахаджон Махмудов ва Ахроржон Каримовлар ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, деҳқончилик билан шуғулланиб келаётган ишбилармонлардан. Айтиш жоиз, O‘zLiDeP кўмагида ўз фаолиятини бошлаган тадбиркорлар қисқа вақт ичида ўз томорқасидан мўмай даромад олишга ҳам улгурди.  

–Яхши меҳнат қилинса, томор­қадан самарали фойдаланса бўлади, –  дейди А.Махмудов. –Чунки, бизнинг иқлим шароитимиз йил давомида деҳқончилик қилиш имконини беради. Шу боис 4 сотих томорқамизга иссиқхона ташкил этиб, 4 нафар оила аъзоларимизни бандлиги таъминлаганмиз. Ҳозирги кунда помидор ва қалампир кўчатлари ҳосилга кириш арафасида.

–Туманимизда ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, яхши даромад олаётган тадбиркорлар кўп, – дейди Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Ж.Халилов. – Кимдир дарахт экиб, боғ барпо этган бўлса, бошқалари деҳқончилик билан шуғулланишади. Албатта, уларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши ва соҳага оид билим ва малакасини оширишда партиямиз фаоллари яқиндан кўмак бермоқда. Бунда айниқса, партиянинг “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ўз самарасини бераётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки лойиҳа доираси  давомида малакали мутахассислар томонидан кўчатларни парваришлаш, суғориш ва бошқа олиб бориладиган агротехник тадбирлар ҳақида кенгроқ тушунчалар бериляпти.  

Ҳа, бугун туманда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, томорқадан унумли фойдаланиш учун яратилаётган шарт-шароитлар юксак самара бераяпти. Эътиборлиси, ўз томорқасида иссиқхона бунёд этаётган юртдошларимиз сафи кун сайин кенгаётир.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2089
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

AN 07-012018-04-24 10:34:57

Партия ёрдамида амалий ишларни кўпайтиришимиз керак.Хонодонларга кириб экилмаган ерларга сабзавот экинларини экишига ёрдам беришимиз керак


Маргилон Нон МЧЖ БПТ2018-04-20 16:14:39

Марғилон шаҳрида хам туманга яқин жойларида шу каби амалий ишлар ташкил қилиб келинмоқда. бу масала бўйича туман кенгаши билан тажриба алмашиб иш олиб боришга эришилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+