Янги Конституция – барқарор иқтисодий ўсишни кафолатлайди

07.04.2023, 16:39

Янги Конституция – барқарор иқтисодий ўсишни кафолатлайди

Бугун мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги муҳим воқеа, бўлажак референдум арафасида партия ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиришлар мазмун-моҳиятига бағишланиб, ташкиллаштирилаётган тарғибот ишлари қизғин давом этмоқда.

“Инсон-жамият-давлат” тамойилини амалдаги ифодаси бўлаётган янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини турли соҳа вакиллари орасида кенг тарғиб қилиш масадида ўтказилган навбатдаги тарғибот тадбири “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент вилоят бошқармаси бўлди.

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент вилоят бошқармаси ўзаро ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев амалдаги Конституциянинг янгилаш зарурати, қарийб 65 фоизга янгиланаётган Қомусга киритилаётган концептуал ўзгартишлар хусусида тўхталаркан, Қонун лойиҳасининг банк тизими фаолиятига оид 41-, 65-, 67-, 150- ва 151-моддалари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Конституцияга киритилаётган ўзгартишга кўра, бундан кейин банк амалиётларининг, омонатларининг ва ҳисобварақларининг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

Конституцияга киритилаётган тузатишлар хусусий мол-мулк ва банк омонатлари қаторида, ҳисобварақлар ва банк амалиётлари ҳам давлат томонидан ҳимоя қилинишини белгиламоқда.

“Банк сири тўғрисида”ги Қонунда банк сирига унинг мижозларининг (вакилларининг) амалиётлари ва ҳисобварақларига доир маълумотлар ҳам кириши ва улар банк томонидан муҳофаза қилиниши белгиланган эди.

Ушбу норманинг Конституция даражасига кўтарилиши унинг муҳофаза даражасини янада оширади, барқарорлигини таъминлайди, фуқароларнинг банкларга бўлган ишончини оширади.

Шу билан бирга мазкур конституциявий норма республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини оширишга қаратилган бўлиб, республикамиз банк-молия тизимини ислоҳ қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгартиш кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини янада оширишга, тадбиркорлик субъектлари ва банклар ўртасида тўлақонли ҳамкорлик муносабатлари шаклланишига, аҳоли ва хўжалик субъектларининг банк тизимига ишончли институтционал ҳамкор сифатида қарашларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тарғибот тадбирида “Ўзмиллийбанк” АЖ Тошкент вилоят бошқармаси Нурафшон амалиёт банк хизматлари маркази бошқарувчиси Абдужаббор Абдугаппаров ҳам ўзининг мавзу доирасидаги қизиқарли маълумотлари билан ўртоқлашди.

Ўз фикрларини баён этиш асносида янги таҳрирдаги Конституцияда фуқаро дахлсизлиги ва эркинликлари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оила ва ёшлар масалалари бўйича янги нормалар белгилаб қўйилаётгани ҳамда мазкур қоидаларнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди. 

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ ва батафсил жавоблар олишди. 

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+