Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари кучайтирилмоқда

12.04.2023, 15:20

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари кучайтирилмоқда

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси Ургут туманидаги  Истироҳат боғида  очиқ осмон остида “БИЗ ЭРКИНЛИК УЧУН ОВОЗ БЕРАМИЗ!” шиори остида ташкил қилинди. Унда парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, ўн миндан зиёд туман аҳли, тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ғайрат Абдиев, Наврўз Ризаевлар сўзга чиқиб Бош қомусимизга киритилаётган барча ўзгартишлар негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассамлигини қайд этишди. Давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланяпти. Шунингдек, мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланаётгани, мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласининг Асосий қонунимизда белгиланаётгани партия аъзолари ва электорати учун айни муддао бўляпти.

Зеро мол-мулк дахлсизлигининг юксак даражада кафолатланиши ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни ҳам рағбатлантиради. Шу боис, уни ҳеч иккиланмасдан халқ Конституцияси дейиш мумкин.

Тадбирда сўзга чиққан туман фахрийлари, партия фаоллари, ишбилармонлар, тадбиркорлар ва ёшлар халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, ҳаммани 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда янги таҳрирдаги конституция учун овоз беришга чақирди. Тадбир концерт дастурига уланиб, эстрада хонандаларининг куй-қўшиқлари элга манзур бўлди.

  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+